19:16 / 22.06.2020
2 349

Туркияда коронавирус аниқланган туристларга нисбатан қандай йўл тутилиши маълум қилинди

Туркияда коронавирус аниқланган туристларга нисбатан қандай йўл тутилиши маълум қилинди
Фото: Getty Images
Барча туристлар контактсиз термометриядан ўтказилади. Агарда меҳмоннинг тана ҳарорати 37,8 даражадан юқори бўлса ёки унда бошқа шубҳали аломатлар кузатилса, аэропортдаги махсус тиббиёт пунктида коронавирусга бепул тест топширади.

Туркия туризм ва маданият вазири Меҳмет Эрсой 50 мамлакат элчилари билан учрашув ўтказиб, туристларнинг хавфсиз ҳордиқ чиқаришлари учун қандай чоралар кўрилганлиги ҳақида маълумот берди.

Эрсой хусусан, хориждан келганлардан коронавирусга чалинмаганлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумотнома талаб қилинмаслиги ва ўн тўрт кунлик карантинга жойлаштирилмаслигини айтди.

Барча туристлар контактсиз термометриядан ўтказилади. Агарда меҳмоннинг тана ҳарорати 37,8 даражадан юқори бўлса ёки унда бошқа шубҳали аломатлар кузатилса, аэропортдаги махсус тиббиёт пунктида коронавирусга бепул тест топширади.

Тест натижаси манфий чиқса, меҳмон меҳмонхонага жойлашиши мумкин бўлади. Тест мусбат чиқса, касалхонага жўнатилади. Шифокорлар унинг даволаниши кераклиги ёки меҳмонхонада карантин ўташи борасида қарор чиқаради.

Агарда туристнинг саломатлиги хавф остида бўлмаса, унга меҳмонхонанинг изоляцияланган ҳудудида яшашга рухсат берилади. Махсус "саломатлик сертификати"га эга ҳар бир меҳмонхонада "карантин хоналари" ташкил этилади.

Туристга шифокор ёрдами зарур бўлса, у тўлиқ тузалгунича касалхонада бўлади. Бундай ҳолатлар учун қўшимча суғурта таклиф қилинмоқда. Уч минг еврогача бўлган тиббий харажатларни қоплайдиган суғурта нархи 15, беш минггача 19 ва етти минггача 23 еврони ташкил этади. суғурта механизми 1 июлдан ишга тушади.

Суғуртани авиабилет сотиб олаётганда, аэропортларда, онлайн ва туроператорлар орқали харид қилиш мумкин.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда коронавирус аниқланган туристларга нисбатан қандай йўл тутилиши маълум қилинди