Америка Қўшма Штатларида босма нашрлардан бири бутун саҳифада чоп этилган очиқчасига исломофобик реклама учун узр сўради.
Теннесси газетаси, Нэшвил шаҳрилик Инжилчи ваъзгўйлар гуруҳининг буюртмасига биноан тўлиқ ҳажмдаги реклама тарқатди.
Ушбу эълонда Президент Трамп, Рим папаси Францискнинг суратлари ва Америка байроқларининг ёнаётгани, Нэшвилда "Ислом ядровий бомбани портлатиб юборади", деб ёзилган. Матнда Россия президенти Владимир Путин, АҚШ Демократик партияси ва 11 сентябр воқеалари ҳам тилга олинган.
Газета муҳаррири бундай очиқ-ойдин исломофобик нашр учун ўқувчилардан узр сўради, деб хабар бермоқда NewYorkTimes.
"Бизда оддий таҳрирлаш жараёни бузилган, бу эълон қилинган реклама таркибини батафсил таҳлил қилишни ўз ичига олади", деди нашрнинг раҳбари Майкл Анастаси. "Вазият қандай бўлишидан қатъи назар, эълон даҳшатли ва мутлақо кечирилмасдир." “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди