14:30 / 23.06.2020
2 352

Россиялик эксперт очиқ сув ҳавзаларида коронавирус билан касалланиш эҳтимолини баҳолади

Россиялик эксперт очиқ сув ҳавзаларида коронавирус билан касалланиш эҳтимолини баҳолади
Фото: «Kostroma.ru»
Айни вақтда коронавирус очиқ ҳавзаларда чўмилиш орқали юқиши мумкинлиги тўғрисида илмий далиллар йўқ. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» эксперти Михаил Лебедевга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Коронавирус инсондан инсонга, асосан, ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Очиқ сув ҳавзаларига келадиган бўлсак, у ерда бактериал ёки паразит инфекцияси билан касалланиш эҳтимоллиги мавжуд, бироқ коронавирус эмас», — дейди Лебедев.

Унинг таъкидлашича, очиқ сув ҳавзаларига жуда кўп қуёш нури тушгани сабаб бу коронавируснинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Лебедевнинг қўшимча қилишича, сув орқали А гепатит вируси, паразит касалликлар, ўткир ичак инфекцияларини қўзғовчилар юқиши мумкин. Шу сабабли эксперт «Роспотребнадзор»нинг ҳудудий органларидан чўмилиш рухсат этилган сув ҳавзалари рўйхатига аниқлик киритиб олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ олимлар бассейн ва сув ҳавзалари орқали коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини баҳолагани тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик эксперт очиқ сув ҳавзаларида коронавирус билан касалланиш эҳтимолини баҳолади