12:15 / 24.06.2020
2 043

Уҳан ёки Кунг-флю: Трамп коронавирусга янги номлар таклиф қилди

Уҳан ёки Кунг-флю: Трамп коронавирусга янги номлар таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус тарқалиши Хитойдан бошланганига навбатдаги марта эътибор қаратиб, вирусга янги номлар таклиф қилди. Трамп бу ҳақда Аризона штатидаги сайловолди митингда айтиб ўтди.

Бизда эпидемиягача ҳаммаси яхши эди ва эпидемиядан кейин яна ҳаммаси яхши бўлади. Мен вирус учун 19 та ёки 20 та ном таклиф қилишим мумкин. “Уҳан” эсда қоладиган бўлганди. Ёки мисол учун, “Кунг-флю” [Хитой жанг санъати кунг-фуга сўз ўйини, флю инглизчада “грипп”ни англатади]. COVID-19. Мен “19 нима дегани?” деб сўрагандим. Баъзи одамлар COVID-19 нима эканлигини тушунтириб бериша олмайди. Бу ғалати ном. Кимдир вирусни “Хитой гриппи” деб атамоқда. Бироқ нима бўлганда ҳам, биз пандемиядан кейин ҳар қачонгидан кучлироқ бўламиз”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Таъкидланишича, АҚШ президенти намойишда пандемия билан боғлиқ ҳолда Хитойни бир неча марта тилга олган.
Трампнинг фикрича, Хитой коронавирус пандемияси бошланишига жавобгар ҳисобланади. Вашингтон Пекинни коронавирус келиб чиқиши ва унинг тарқалиши кўламлари ҳақидаги маълумотни яширишда айблаб келмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти коронавирус тарқалиши манбаси Хитойнинг Уҳан шаҳридаги лаборатория бўлганига ишончи комиллигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уҳан ёки Кунг-флю: Трамп коронавирусга янги номлар таклиф қилди