Жанубий Кореяда 60дан ортиқ автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жанубий Кореяда 60дан ортиқ автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жанубий Кореяда 60дан ортиқ автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри аэропорти яқинидаги трассада 60дан ортиқ автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ренхап” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу тўқнашувда автобус ҳам қатнашган ва 28дан ортиқ киши жабрланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Бу ҳодисага ҳудудда мавжуд бўлиб турган ноқулай обҳаво шароити ва йўлларни туман босгани сабаблиги айтилмоқда.

Айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар гуруҳи иш олиб бормоқда.

Манба: www.kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар