11:46 / 28.06.2020
1 274

Меркель Европани АҚШ етакчилик қилмайдиган дунёга тайёрланишга чақирди

Меркель Европани АҚШ етакчилик қилмайдиган дунёга тайёрланишга чақирди
Германия канцлери Ангела Меркель Европани АҚШ етакчик қилмайдиган дунёга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда у The Guardian нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз АҚШ жаҳонда ҳукумрон давлат бўлишга интилишини улғайдик. Агар АҚШ энди бу ролни ўз хоҳиш-иродаси билан ўйнашни тўхтатмоқчи бўлса, биз бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришимиз керак», — деган у.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Германиядаги Америка контингентини қисқартириш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирар экан, Меркель, улар нафақат Германия ва НАТОнинг Европа қисмини, балки Америка манфаатларини ҳимоя қилишга ёрдам беришини қайд этди.

Меркель Берлин бундан буён ўз ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этишини таъкидлади.

Германия канцлери аввал ҳам АҚШга нисбатан танқидий фикрлар билдирган эди. Хусусан, сентябрь ойида у Европа хавфсизлик бораси ўзи ўйлаши кереклигини, чунки энди АҚШ совуқ уруш давридагидек уларни автоматик равишда ҳимоя қилмаслигини айтган эди.

Таъкидлаш жоизки, Оқ уйга Трамп келганидан буён АҚШ жаҳон жандарми ролидан воз кечишни бошлади. Янги раҳбар турли давлатлардаги Америка контингентини секин-аста чиқариб олишни бошлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)