
Австралиянинг Квинсленд штатида яшовчи эркак Эд Фалконер Рейнбоу-Бич шаҳри яқинидаги сув ҳавзасига балиқ овлашга борган ҳамда баҳайбат уч чизиқли луциан балиғини тутиб олди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: EPA
Эркак балиқни сувдан олиб чиқиш учун 20 дақиқа вақт сарфлаган. Ўлжанинг оғирлиги 22 килограмм, узунлиги эса 104 сантиметр эди.
Австралиялик эркакнинг қайд этишича, у 30 йилдан бери балиқчилик қилади. У шу пайтгача тутган энг йирик балиқнинг оғирлиги эса 19 килограмм бўлган.
«Бу жуда ажойиб балиқ ови бўлди. Бундай катта балиқни тутиш эса ҳар бир балиқчининг орзуси», — дейди Фалконер.
У балиқни маҳаллий балиқчилик бошқармасига тадқиқот учун беришини айтган.
«Мутахассислар балиқнинг бошидан маълум суякни олиб, шу тарзда унинг ёши ҳамда бошқа маълумотларни аниқлайди», — дейди Фалконер. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар