16:23 / 02.07.2020
2 689

Америкаликлар йўлларда ўлим ҳолатини камайтириш усулини ўйлаб топди

Америкаликлар йўлларда ўлим ҳолатини камайтириш усулини ўйлаб топди
Фото: Motor
Мутахассисларнинг таъкидлашича, замонавий автомобиллардаги хавфсизлик тизимлари йўлларда юзага келадиган ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтиришга қодир, шу сабабли уларни мажбурий этиб белгилаш керак, деб хабар беради Motor.

2019 йилда АҚШда 37 800 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Consumer Reports нашрининг таъкидлашича, америкаликлар йўллардаги ўлим кўрсаткичини икки баробарга камайтириш усулини ўйлаб топган — барча янги автомобилларга замонавий хавфсизлик тизимини қонунчилик тартибида мажбурий қилиб қўйиш.

«Барча учун хавфсизликни таъминлаш ўрнига, автомобиль ишлаб чиқарувчилар истеъмолчиларга машиналарнинг ҳаётий функцияларини ўрганиш ва қўшимча ҳақ тўлаш мажбуриятини юклайди», — дейди Consumer Reports хавфсизлик менежери Уильям Уоллес.

Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, фавқулодда автоматик тормозланиш, белгиланган йўналиш чизиғидан чиқиб кетишда ва «кўринмас зоналар»да огоҳлантирувчи тизимлар барча янги автомобиллар учун стандарт этиб белгиланса, ҳар йили 11 800 кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Бундан ташқари, агарда барча янги автомобиллар маст ҳолатда бошқаришни тақиқловчи технология билан жиҳозланса 3700-7400 кишининг, автомобиллар ўртасидаги маълумотлар аламашинуви технологияси эса камида 1300 кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилда жами 6 миллиондан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган. Оқибатда 8588 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 7943 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2096 нафар шахс ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликлар йўлларда ўлим ҳолатини камайтириш усулини ўйлаб топди