Фото: Daily Mail
Ҳиндистоннинг Палиганж шаҳри Патна округида яшовчи эркак ўз тўйида деярли ҳамма меҳмонга коронавирус юқтирди. Тўйдан икки кун ўтганидан кейин эса вафот этди, деб ёзади The Indian Express.
Мамлакат ҳукумати ушбу тўйни Бихар штатидаги энг йирик инфекция ўчоғи деб ҳисобламоқда.
30 ёшли куёв тўйгача ўзини яхши ҳис қилган, бироқ тўй бошланишидан аввал иссиғи чиққан.
У ўзини ёмон ҳис қилгани учун тўйни бекор қилмоқчи бўлган, бироқ ўзи ва келиннинг қариндошлари бунга қаршилик билдирган.
Одамлар ушбу ҳудудда коронавирус пайдо бўлишига ишонмасди. Куёв эса бошқа шаҳарда ишларди.
Тўй белгиланган санада ўтказилган. Унда 350 дан ортиқ меҳмон иштирок этган.
Икки кун ўтгач, янги уйланган куёвнинг аҳволи оғирлашган. Қариндошлари уни шифохонага олиб борган, бироқ у йўлда вафот этган.
Ҳиндистонлик кремация қилинган. Ундан коронавирусга намуна олинмаган.
Ушбу ҳолат ҳақида хабар топган штат маъмурияти тўйда иштирок этган меҳмонлардан ҳам тест олган. Тахминан 100 кишида коронавирус аниқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди
Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди