
Кеча, 3 июль куни Қозоғистон пойтахтида мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга атаб ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Казинформ» манбасига асосланиб «Дунё» АА хабар берди.
Қайд этилишича, маросимда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев онлайн тарзда иштирок этган.
Давлат раҳбари ўз нутқида, Нурсултон Назарбоевни мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган, замонавий Қозоғистон асосчиси, дея таърифлади.
«Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Элбоши сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч – уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди Президент.
Ёдгорлик Миллий мудофаа университети олдида, яқинлашиб келаётган юбилей сана – 6 июль куни Нурсултон Назарбоев 80 ёшга тўлиши арафасида ўрнатилди. Шунингдек, 6 июль куни мамлакатда пойтахт куни сифатида давлат миқёсида кенг нишонланади.
Қайд этиш керак, Элбошига атаб Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари ва хорижда ёдгорликлар ўрнатилган.
Қозоғистон ПойтахтиНурсултон НазарбоевЭлбоши ҲайкалиТокаев НутқиТинчлик ва БарқарорликЮбилей Сана Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар