07:23 / 04.07.2020
2 462

Бразилия президенти мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди

Бразилия президенти мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди
Фото: РИА Новости
Бразилия президенти Жаир Болсонару жамоат жойлари ва транспортида ниқоб тақишни талаб қиладиган қонунни бекор қилди.
Болсонару давлат органлари, тижорат, саноат, диний муассасалар ҳамда одамлар тўпланадиган ёпиқ жойларда мажбурий ниқоб тақиш талабига нисбатан вето қўйди.

Муассасалар шунингдек, ўз ходимлари ва мижозларига бепул ниқоб бериш мажбуриятидан озод қилинди.
Болсонару намойишларда бир неча марта ниқобларсиз пайдо бўлган ва коронавирус солаётган хавфни рад этиб келади.

Ўтган ҳафтада Бразилия суди Жаир Болсонаруга жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбуриятини қўйганди.
Бразилияда эпидемия бошланганидан буён 1,5 млн киши COVID-19га чалинган, 62 045 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президенти мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди