19:43 / 04.07.2020
5 570

Россия сиёсий майдонига яна бир Путин кириб келмоқда — шунчаки фамилиядошмас

Россия сиёсий майдонига яна бир Путин кириб келмоқда — шунчаки фамилиядошмас
Роман Путин.
Фото: «Wikipedia»

Россия президенти Владимир Путининг жияни — ФХХ собиқ ходими, тадбиркор Роман Путин ўз партиясини бошқаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Mk.ru» хабар берди.

Маълумот: Роман Игоревич Путин — 1977 йилнинг 10 ноябрь куни туғилган. РФ президенти Владимир Путиннинг Рязандаги амакиси — Александр Спиридонович Путиннинг невараси.

5 июль куни бўлиб ўтадиган съездда Роман Путин партия етакчиси сифатида таништирилиши «Халқ коррупцияга қарши» (!) сиёсий ташкилоти сайтида маълум қилинган. Қўшимча қилинишича, Роман Путин жамоат ва сиёсий ишларда катта тажрибага эга, яхши тадбиркорлиги «коррупцияга қарши фаолиятга янги куч беради».

Путиннинг жияни ўз сиёсий ҳаракатига асос солиши ҳақида март ойида маълум бўлганди. Ўз навбатида, унинг партияси бундан сал аввал бизнес вакиллари асос солган «Люди дела» ҳаракати базасида тузилиши тўғрисида хабар берилганди. Эндиликда партия сайти Роман Путин унинг сафига 21 куни қўшилганини ёзяпти.

Бугун Россияда янгиланган Конституция кучга киргани тўғрисида хабар бергандик. «Янгиланган Путин» билан бирга «Янги Путин» ҳам сиёсий саҳнага кўтарилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Улар шунчаки фамилиядошмас, тақдимот саналари ҳам қизиқ...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)