08:46 / 06.07.2020
2 854

Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди

Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди
Ҳиндистон Россияни ортда қолдириб, коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди.

Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда касалланганлар сони 697 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Бу борада 1-ўринни АҚШ 2,982 млндан кўпроқ касалланганлар билан эгалламоқда. 2-ўринда Бразилия турибди: Лотин Америкаси давлатида 1,6 млндан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. 4-ўринга 681 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати билан Россия тушган.

Касалланиш ҳолатлари кўпаяётганига қарамай, Ҳиндистонда июнь охирида карантин режимидан чиқишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди. Янги қоидаларга кўра, коронавирус тарқалиши ҳудудлари деб эълон қилинган жойларда карантин 31 июлгача давом этади. Шу муддатгача мактаблар ва университетлар ёпиқ қолади.

Мамлакатда карантинни енгиллаштиришнинг 8 июнда бошланган биринчи босқичида ибодатхоналар, меҳмонхоналар, ресторанлар ва савдо марказларини очишга рухсат берилган эди.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича дунёда 3-ўринга чиқди