
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев видеомурожаат билан чиқди, деб хабар берди Tengrinews.kz.
"Ҳозирда барчамиз қийинчиликлардан ўтмоқдамиз. Мен барча қозоғистонликларга миннатдорлик билдирмоқчиман, сизларнинг тилакларингиз билан шифо топдим. Катта раҳмат! Ҳозирда касал бўлган ва азият чекаётганларга тезроқ соғайишларини тилайман ва уларнинг соғайиб кетишларига ишонаман. Ғалаба қозонишингизга ишонишингиз керак. Аждодларимиз кўплаб синовларни енгиб ўтган ва биз ҳам енгамиз", - деди Назарбоев.
Нурсултон Назарбоевда 18 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланганди.
Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июлда туғилган. У қарийб 30 йил давомида Қозоғистон президенти бўлган. 2019 йил майида Назарбоев истеъфога чиққан, шу билан биргаликда «миллат отаси» унвонини ҳамда Конституцион кенгаш аъзолигини сақлаб қолган. Шунингдек, у Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ва ҳукуматдаги «Нур Отан» партиясини бошқаради.
Манба: Kun.uz
Нурсултон НазарбоевҚозоғистон ПрезидентиВидеомурожаатКоронавирус ИнфекциясиИстеъфоНур Отан Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар