
Фото: instagram.com/dubai
Дубай коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлардан кейин 7 июлдан хорижлик сайёҳларни қабул қила бошлайди.
Дубайга келувчи барча сайёҳлар коронавирусга манфий тест топширгани ҳақида ҳужжатни тақдим қилишлари ёки аэропортда таҳлил топширишлари керак бўлади. Таҳлили мусбат чиққан сайёҳлар 14 кунлик карантинга жўнатилади.
Шунингдек, амирликнинг хорижда бўлган резидентлари 6 июлдан Дубайга қайтиш имкониятига эга бўлди. Улар ҳам амирликка келгач коронавирусга тест топширишлари ва натижалар олингунгача ўзларини яккалаган ҳолда қолишлари керак бўлади. Агар уларда тест натижаси мусбат чиқса, 14 кун давомида карантинда қолишларига тўғри келади.
ДубайХорижлик СайёҳларКоронавирус ПандемиясиТест ТопширишКарантин ДавриЧекловлардан Кейин Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар