17:00 / 07.07.2020
2 387

АҚШ онлайн тарзда ўқиётган хорижлик талабаларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилмоқда

АҚШ онлайн тарзда ўқиётган хорижлик талабаларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилмоқда
Фото: AFP/Getty Images
АҚШда ўқиётган хорижлик талабалар агарда кузги семестрда уларнинг таълим муассасасида ўқиш фақат онлайн тарзда олиб бориладиган бўлса, улар мамлакатни тарк этишлари шарт. Бу ҳақда АҚШ иммиграция ва божхона полицияси сайтида маълум қилинди.

Ушбу талаб F-1 ва М-1 визаларига эга талабаларга тааллуқли. Давлат департаменти биринчи семестрда фақат онлайн таҳсил оладиган талабаларга виза бермайди, чегара назорати хизмати эса уларни чегарадан ўтказмайди.

АҚШ ҳукумати талабаларга ўқиш жойини ҳеч бўлмаганда курсларнинг бир қисми кундузги шаклда ўтиладиган таълим муассасасига кўчиришни таклиф қилган. Акс ҳолда эса иммиграция полицияси уларни депортация қилиши мумкин.
Таълим муассасаларига бўлажак курсларнинг шакли ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимида маълум қилиш учун 10 кун муҳлат берилди.

Иммиграция полициясининг қарори хорижлик минглаб талабаларга таъсир қилиши мумкин, деб ёзади CNN.
Америкадаги кўплаб университетлар коронавирус пандемияси сабабли ўқитишнинг онлайн шаклига ўтиш ҳақида ўйламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ онлайн тарзда ўқиётган хорижлик талабаларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилмоқда