19:26 / 07.07.2020
5 064

Қозоғистон коронавирусни жиловлай олмаяптими?

Қозоғистон коронавирусни жиловлай олмаяптими?
REUTERS
Якшанбадан Қозоғистонда яна жамоат транспорти ҳаракати чекланди, одамларга уч кишидан ортиқ юриш тақиқланди. Спорт ииншоотлари ва савдо марказлари ёпилиб, оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда bbc.com хабар берди.

Қозоғистон ана шу чекловлар туфайли бутун мамлакат бўйлаб иккинчи марта карантин жорий қилган дунёдаги биринчи давлат сифатида тарихга кирди. Бироқ мамлакатда халқаро парвозлар тўхтатилмаяпти, минтақалараро ҳаракатланиш эркин. Дорихона, озиқ-овқат дўконлари ва бозорлар фаолиятига рухсат берилган.

Манбада айтилишича, Қозоғистонда олдинги карантин чоралари 16 мартдан 11 майга қадар амал қилган. Янги чекловлар икки ҳафта давом этиши керак. Аммо биринчи марта карантин жорий қилинган пайтда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ҳозиргидан беш баробар кам ёки 9 минг нафар эди. Ҳозир эса бу кўрсаткич 48 минг 500 нафарни ташкил этмоқда.

Карантин чоралари бекор қилинган 11 майнинг ўзида 5100 та янги ҳолат қайд этилган. Аксар қозоғистонликлар ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш ҳақидаги тавсияларга риоя қилмагани, таътил учун хорижий мамлакатларга йўл олгани айтилади.

Айни пайтда Президент Қосим-Жўмарт Тоқаев Қозоғистон коронавирусга қарши курашни бой бераётгани ва ҳукумат вазиятни назорат қилмаётгани ҳақидаги танқидларни рад этган.

Тоқаев Қозоғистон матбуотига берган интервьюсида ҳукумат вирусни жиловлаш бўйича барча зарур чораларни кўраётганини айтиб, мамлакат аҳолисини карантин тартибига қатъий амал қилиш ва санитария қоидаларини сақлашга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон коронавирусни жиловлай олмаяптими?