17:44 / 08.07.2020
2 678

Қирғизистонда таътилдаги барча шифокорлар ишга чақириб олинади

Қирғизистонда таътилдаги барча шифокорлар ишга чақириб олинади
Қирғизистон бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият янада қатъий қарорлар чиқаришни талаб қилмоқда.

Қирғизистон бош вазири COVID-19 тарқалиши авж олиши сабабли таътилда бўлган барча тиббиёт ходимларини ишга чақириш топшириғини берди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

"Меҳнат таътилида бўлган барча тиббиёт ходимлари ишга чақириб олинади. Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов республика тезкор штаби йиғилишида ана шундай топшириқ берди", - дейилади хабарда.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият янада қатъий қарорлар чиқаришни талаб қилмоқда.

"Шифокорлар илтимосимизни тушунишади ва уларни тез орада иш жойларида кўрамиз деб умид қиламан. Ҳозирда Бишкек шаҳри ва Чуй областида касаллик чўққисига чиқди. Тиббиёт ходимлари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун кечаю кундуз оғир шароитларда ишламоқда. Бошқа ҳудудлар, мамлакат ташқарисидаги тиббиёт ходимлари ҳам бу курашдан четда қолмади. Аммо жойларда малакали тиббий ёрдамга муҳтож инсонлар бор. Шунинг учун барча соғлиқни сақлаш ходимларини таътилдан ишга қайтишга чақираман. Ҳозирги вазият шуни талаб қилмоқда", - дея бош вазирдан иқтибос келтирмоқда ҳукумат матбуот хизмати.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 8486 нафарга етган, 112 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда таътилдаги барча шифокорлар ишга чақириб олинади