date
views 2 358

Испанияда туристлар учун коронавирусдан ҳимояланган пляж пайдо бўлди (фото)

Испанияда туристлар учун коронавирусдан ҳимояланган пляж пайдо бўлди (фото)
Испанияда коронавирус пандемияси вақтида саёҳат қилиш мумкин бўлган «ультрахавфсиз» ҳудуд пайдо бўлди, деб хабар беради Daily Mirror.
«Ҳимояга» эга курорт Таррагона порт шаҳрида пайдо бўлган. У ерда «Жаннат» номли махсус кемпинг қурилган бўлиб, унинг ҳудудида ниқобларсиз юриш ва ижтимоий масофаланишга риоя қилмаган ҳолда дам олиш мумкин.

Бунинг учун ушбу ҳудудда дам олишни истаган туристлар 100 евро эвазига коронавирусга тест топшириши лозим. Туристлар спорт майдончаси, бассейн, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларга эга пляж кўринишидаги ҳудудга жойлашишлари мумкин.

Фото: Trillas Paradise

Фото: Trillas Paradise

Фото: Trillas Paradise

Фото: Trillas Paradise
Кемпингдан 40 та уй, 10 та автофургон, шунингдек, автоуй ва палаткалар ўрин олган. Бундан ташқари, улкан очиқ макон мавжуд бўлиб, меҳмонлар бу ерда мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратилган.

Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) мутахассисларининг июнь ойидаги маълумотларига кўра, 2020 йилда энг хавфсиз сайёҳлик йўналишлари Туркия, Болгария, Ямайка, Маврикий, Канада, Португалия, Саудия Арабистони ва Мексикада бўлади.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда туристлар учун коронавирусдан ҳимояланган пляж пайдо бўлди (фото)