10:39 / 12.07.2020
1 715

Энг бой одамнинг собиқ рафиқаси АҚШнинг энг бой аёлига айланди

Энг бой одамнинг собиқ рафиқаси АҚШнинг энг бой аёлига айланди
Фото: «Forbes.mirtesen.ru»
Дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензининг мол-мулки 62,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Forbes» журнали хабар берган.

Безос ажрашгандан сўнг собиқ эри асос солган «Amazon» компаниясининг 4 фоиз акциясини қўлга киритиб, АҚШнинг энг бой аёлига айланди. «Amazon» акциялари 2 июлдан 9 июлгача — бир ҳафтада 10 фоизга қимматлашди.

Компания раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 16,2 миллиард долларга кўпайиб, 188,2 миллиард долларга етди.

Ажрашгандан сўнг Маккензи Безос эрига тегишли бўлган «Amazon» акцияларининг чорак қисмини қўлга киритди: ўша пайтда 36 миллиард долларга баҳоланганди. Шундан бери компания акцияларининг қимматлашиши шарофати билан унинг мол-мулки қарийб икки баравар кўпайган, деб ёзади нашр.

Безос АҚШнинг энг бой аёллари рўйхатида етакчилик қилиб келаётган «Walmart» корпорацияси асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи Элис ўрнини эгаллади. Нашрнинг таъкидлашича, Маккензи мол-мулки кўплиги бўйича дунёда фақат «L'Oreal» асосчисининг невараси Франсуаза Бетанкур-Майерсдан кейин туради. Чунки унинг бойлиги 64 миллиард долларга баҳоланган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)