10:23 / 14.07.2020
1 508

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 2 ҳафталик карантин бекор қилинади

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 2 ҳафталик карантин бекор қилинади
Фото: РИА Новости
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияга келувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий карантин бекор қилинадиган қарорни имзолади.

Эндиликда барча россиялик фуқаролар Россияга келгандан кейин 3 кун ичида коронавирусга ПЦР-тест топширишлари керак бўлади. Иш берувчилар хорижга чиқаётган ходимларини Россияга қайтганларидан кейин бундай таҳлилни топширишлари кераклиги ҳақида хабардор қилишлари шарт қилиб қўйилди.

Россияга кириб келаётган хорижий фуқаролар эса чегарада коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим қилишлари керак бўлади. Маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак. Унда фуқаро Россияга келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЦР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққани тасдиқланган бўлиши керак. Шунингдек, хорижий фуқарода коронавирусга қарши иммуноглобулин G антитаналари (lgG) аниқланган бўлса, чегарани кесиб ўтаётганида буни тасдиқловчи тиббий ҳужжатларни кўрсатиши лозим.

Агар хорижий фуқарода коронавирусга таҳлили манфий чиққанини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, унда у Россия ҳудудида 3 календар куни ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади. Таъкидланишича, таҳлил учун тўлов Россия қонунчилигига асосан амалга оширилади.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)