12:20 / 15.07.2020
3 568

Коронавирус вакцинаси инсонларда синовдан ўтказилмоқда, лекин...

Коронавирус вакцинаси инсонларда синовдан ўтказилмоқда, лекин...
Фото: «Indystar.com»
Исроиллик иммунолог, профессор Яков Беркун тўлиқ синовдан ўтгунга қадар COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқариш хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчиларнинг шошма-шошарлигини эпидемиянинг жиддийлиги билан изоҳлаш мумкин, лекин фақат самарали вакцина ягона тўғри қарор бўлиши мумкин, деб ёзади «РИА Новости».

Шифокорларнинг таъкидлашича, аксарият лабораториялар вакциналарни клиник синовдан ўтказишнинг мажбурий уч босқичини назарда тутувчи мавжуд қоидаларга амал қилишяпти. «Баъзида синовлар параллел равишда ўтказилмоқда, олдинги босқич натижаларини кутмасдан, кейингисига ўтиб кетилмоқда», — деди у. Бироқ пандемиянинг жиддийлиги ва вируснинг юқори тезликда тарқалиши олимларни тадқиқот босқичларини қисқартиришга ундамоқда.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчилар вакцина ишлаб чиқаришда ҳам тўғри қарор қабул қилишда таваккал қилишига тўғри келади. «Дориларда ҳам худди шундай. Оғир касалликларда ножўя таъсирлари кўп бўлган дорилардан фойдаланамиз. Аллергик тумовда эса жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқарувчи дориларни беришни хоҳламаймиз. Чунки касалликнинг ўзи жиддий эмас», — деб изоҳлайди Беркун.

12 июль куни Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказди. Умуман олганда, кўнгиллилар вакцинани яхши қабул қилишган. Вакцина синовининг иккинчи босқичи 28 июлгача давом этади. Шундан сўнг Гамалея номидаги илмий тадқиқот институти вакцинани рўйхатдан ўтказишга ҳужжат топширади.

Хусусий компаниялар сентябрнинг бошларида ёки ўрталарида вакцина ишлаб чиқаришни бошлайди. Лекин уни шу заҳоти дорихоналардан сотиб олишнинг иложи бўлмайди.

Манба: Xabar.uz

вакцина коронавирус
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)