14:05 / 15.07.2020
3 534

Кавказнинг «тиш оғриғи»: Арманистон ва Озарбайжон чегарасида нималар содир бўлмоқда?

Кавказнинг «тиш оғриғи»: Арманистон ва Озарбайжон чегарасида нималар содир бўлмоқда?
Арманистон ва Озарбайжон кучлари ўртасида уч кун давом этган жангларда камида 16 киши ҳалок бўлди. Жорий тўқнашувлар икки Жанубий Кавказ халқлари ўртасидаги бир неча йил ичида энг ёмон бўлди. Бу ҳақида Германиянинг «DW.com» сайти хабар берди.

Арманистон ва Озарбайжон сешанба куни чегарада учинчи кун тўқнашди.
Озарбайжон томони хабарига кўра, якшанба куни жанглар бошланганидан бери 11 аскар ва бир тинч фуқаро ҳалок бўлган. Арманистон томони Озарбайжоннинг тўрт аскари ўлимига сабабчи бўлган эди.

Икки мамлакат келишмовчилигига ҳозирги пайтда Ереван томонидан қўллаб-қувватланувчи арман кучлари томонидан бошқарилаётган Тоғли Қорабоғ муаммоси сабаб бўлмоқда. Сўнгги жанглар 1994 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин уруш олиб борилган жанубдаги ҳудудларда содир бўлган.

Яқинда Озарбайжон чегарада ўз ҳарбий базасини қурди ва Тоғли Қорабоғ устидан назоратни қайта тиклаш учун қуролли кучлар ишга солиши мумкинлигини айтди.

Боку эса янги тўқнашув сабабини Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудини эгаллаб олишга уриниши дея айтмоқда. Арманистон расмийларининг таъкидлашича, Озарбайжон самолётлари Арманистоннинг Тувуш вилоятидаги Берд шаҳрида фуқаролик инфратузилмасини нишонга олган.

Арманистон, шунингдек, Озарбайжонни Арманистон ҳукуматининг веб-сайтларига киберҳужумлар қилганликда айбламоқда.
Тоғли Қорабоғ можаросида воситачилик қилган Франция, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳига ҳамроҳлик қилган АҚШ ва Россия зўравонликни қоралаган.

БМТ бош котиби Антонио Гутеррешнинг вакили Стефан Дужаррик ўз баёнотида «бош котиб жангларни зудлик билан тугатишга ва барча иштирокчиларни вазиятни ёмонлаштиришнинг олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўришга ва провокацион риторикадан сақланишга чақирмоқда» деди. Мазкур вазият борасида тўла тафсилотлар очиқланмай қолмоқда.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кавказнинг «тиш оғриғи»: Арманистон ва Озарбайжон чегарасида нималар содир бўлмоқда?