date
views 2 268

АҚШ Афғонистондаги бешта ҳарбий базасини ёпди

АҚШ Афғонистондаги бешта ҳарбий базасини ёпди
Вашингтон ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тузилган тинчлик битимига мувофиқ АҚШнинг Афғонистондаги бешта ҳарбий базаси ёпилди. TOLOnews хабарида айтилишича, бу базалар Ҳилманд, Урузгон, Пактика ва Лағмон вилоятларида жойлашган эди.

Жорий йилнинг 29 февралида Қатар пойтахти Дохада АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик битими имзоланди. Унда Афғонистон турмаларидаги 5 минг толибни озодликка чиқариш ва хориж қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш кўзда тутилган.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Вашингтон битимнинг биринчи босқичини бажарганини – аскарлари сонини камайтирганини ва бешта ҳарбий базани тарк этганини маълум қилди.

Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 8600 нафарга туширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Афғонистондаги бешта ҳарбий базасини ёпди