Бангладешнинг учдан бир қисми сув остида қолди (видео)

Бангладешнинг учдан бир қисми сув остида қолди (видео)
Матбуот хизматининг хабар беришича, Жанубий Осиёда муссон тошқини деярли 4 миллион аҳолига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Унга кўра, сешанба куни Бангладешнинг учдан бир қисми сўнгги ўн йилликдаги кучли ёмғир натижасида сув остида қолди.

Одатда муссон тошқини июнь-сентабрь ойларига тўғри келади. Бу эса Ҳинд суб-қитъасининг иқтисодиёти учун жуда зарур. Аммо ушбу муссон тошқини орқали ҳар йили ўлим ва вайронагарчиликлар юзага келади.

Кучли ёмғир Ҳимолай дарёсининг 2 та асосий тизимидан, яъни Браҳмапутра ҳамда Ганг орқали оқиб тушди.

Мамлакатдаги йирик дарёлар Ҳинд аҳолиси ва чорва моллари учун жуда катта хавф туғдирмоқда. Матбуот томонидан хабар берилишича, кўпгина қишлоқ аҳолиси тошқиндан зарар кўрган уйларида бўлишган, аммо 15 мингга яқин киши жиддий зарар кўрган ҳудудлардан қочиб кетган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар