23:44 / 19.07.2020
3 880

Болливуд юлдузларини тўйга чақириш қанчага тушади?

Болливуд юлдузларини тўйга чақириш қанчага тушади?
Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуд юлдузлари мухлислари тўйига меҳмон сифатида ташриф буюриши, қўшиқ куйлаб рақсга ҳам тушиши мумкин. Бунинг учун катта миқдорда пул тўланса, кифоя. Шоҳрух Хондан ташқари, Ритик Рошан, Канган Ранаут ва Малайка Арора Хонлар ҳам тўйларда чиқиш қилишга қарши эмас.

Актёр ва актрисалар ўз қадрдонлари тўйига ташриф буюргандек кулиб чиқишлари, бир неча дақиқа иштироклари учун қанча ҳақ сўрайди? Ушбу саволга қуйида жавоб бериб ўтамиз​.

Приянка Чопра

Фото: «Яндекс Дзен»
Маҳоратли ва гўзал актриса тўйида иштирок этишини истаганлар, 99 ёки 106 минг доллар тўлаши керак бўлган. Лекин Америкага келин бўлганидан кейин актриса бу каби маросимларда қатнашишни бас қилган.

Катрина Каиф​

Фото: Mid-day
Катрина Каифнинг тўйга меҳмон сифатида қатнашиши учун бўлса, 120 минг доллар тўланиши керак.

Ритик Рошан​

Фото: India TV News
Қойилмақом рақс ижро этадиган Ритик Рошан бўлса, бир чиқиши учун 133 минг доллар талаб қилади.

Салмон Хон​

Фото: Getty Images
Салмон Хон ўзига белгилаган нархдан, унинг ўзига бўлган ишончи юқорилигини билса бўлади. Актёрнинг иштироки учун 266 минг доллар тўланиши керак.

Шоҳрух Хон ​

Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуд қироли Шоҳрух Хон энг қимматли меҳмон ҳисобланади, ёшлар тўйига актёр ташриф буюриши учун 333 ёки 400 минг доллар сарфлашига тўғри келади. Лекин бу ҳаммаси эмас, БААда яшовчи жуфтлик Шохруҳ Хоннинг тўйдаги иштироки учун 1 067 718 доллар тўлаган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Кангана Ранаут тўйда қатнашиши учун бошқаларга қараганда кам — 66 минг доллар сўрайди. Ранбир Капур, 99 ёки 133 минг доллар берилсагина иштироки билан мухлисларни хушнуд қилади.

Аммо Карина Капур, Жон Абраҳам, Сонам Капур ва Шаҳид Капурлар эса қанча пул таклиф қилинишидан қатъи назар, тўй, туғилган кун ва зиёфатларда иштирок этмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болливуд юлдузларини тўйга чақириш қанчага тушади?