08:18 / 21.07.2020
735

Коронавирус: Кипр Европа Иттифоқига ноқонуний йўл билан кириб келаётган муҳожирларга қарши эканлигини огоҳлантирмоқда

Коронавирус: Кипр Европа Иттифоқига ноқонуний йўл билан кириб келаётган муҳожирларга қарши эканлигини огоҳлантирмоқда
Вазир бўлмиш Константинос Ианноу яқин кунларда шимолдан жанубга бошпана сўраб келган муҳожирлар “CОVID-19” дан ижобий натижа билан ўтгандан сўнг “муаммо”га ишора бўлаётганини таъкидлади.

Ианноунинг сўзларига кўра, Кипр ҳукумати 2 ой аввал барча муҳожирларни марказга киришдан олдин CОVID-19 синовларидан ўтишни буюрган эди. Сўнгги бир ҳафта ичида камида 8 суриялик муҳожир жануб томонга ўтганлиги хабар қилинди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, коронавирус текшируви БМТ томонидан амалга оширилаётган 180 километрлик буффер зонасида ўтказилаётган экан.

Aммо ҳали ҳануз Кипр ҳукумати шимолда инфексия даражаси бўйича аниқ маълумотга эга бўлмаганлиги сабабли, чет элликларнинг ўтиш жойларини таъқиқлаб қўйишди.

Кипрнинг жанубида 1000 дан ортиқ юқумли касалликлар ва 19 та ўлим ҳолатлари кузатилган. “Вирус ҳали ҳануз шу ерда, биз ундан тўлақонли қутулганимизча йўқ. Aгар ҳимоя чораларини кўрмасак, келажакда бир қанча муаммоларга юз тутишимиз мумкин”, - дейди Ианноу.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)