17:03 / 21.07.2020
1 860

Украинада номаълум шахс ичида йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди

Украинада номаълум шахс ичида йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди
Фото: konkurent.ua
Украинанинг Луцк шаҳрида портловчи модда ва ўқотар қуроли бўлган эркак ичида йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди. Бу ҳақда Волин области полицияси хабар берди.

Полициянинг маълумот беришича, автобусда 20га яқин йўловчи бор.
Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар маркази ўраб олинган.

Волин области полицияси раҳбари Юрий Крошконинг маълум қилишича, ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Хабар қилинишича, йўловчиларни гаровга олган шахс ижтимоий тармоқда ўз талабларини эълон қилган.

У Украинанинг биринчи шахслари камера олдида ўзларининг «қонундаги террорчи» эканликларини айтишларини талаб қилган. Бу ерда гап хусусан, ички ишлар вазири Арсен Аваков ва собиқ давлат раҳбари Пётр Порошенко ҳақида бормоқда.

Президент Зеленскийдан эса ижтимоий тармоққа «2005 йилги "Ерликлар" фильмини ҳамма кўрсин» деган баёнотни жойлаштиришни талаб қилган. Қайд этилишича, ушбу ҳужжатли фильм жониворларнинг инсонлар томонидан эксплуатация қилиниши тўғрисида.

Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада номаълум шахс ичида йўловчилари бўлган автобусни гаровга олди