11:39 / 22.07.2020
2 890

Оммавий эмлаш ҳам вирусни бутунлай йўқ қила олмайди — Оксфорд профессори

Оммавий эмлаш ҳам вирусни бутунлай йўқ қила олмайди — Оксфорд профессори
Иллюстратив фото
Оғир ҳақиқат шундаки, вирус ҳозир биз билан бирга ва энди ҳеч қаерга кетмайди, деди Оксфорд профессори Жон Белл парламент вакиллари билан учрашувда.

«Вакциналар узоқ муддатли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун бизда доимий цикл бўлади: эмлашлар, кейин яна инфекция, яна эмлаш ва яна инфекция...», — деди у.

Мутахассис сўзларига кўра, коронавирус ўнлаб йиллар давомида биз билан қолади. Дунё бундай ҳаётга мослашиши керак. Оммавий эмлаш ҳам уни бутунлай йўқ қила олмайди.

Профессор душанба куни унинг университетида ўтказилган клиник синовларда вакцинанинг прототипи иммун реакциясини келтириб чиқара олганлиги ҳақидаги ижобий хабарга қарамай шундай тўхтамга келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ўринбосари Сумия Сваминатан COVID-19га қарши оммавий эмлаш вақтини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оммавий эмлаш ҳам вирусни бутунлай йўқ қила олмайди — Оксфорд профессори