18:37 / 25.07.2020
3 087

COVID-19’га қарши курашдан бойиб кетган 6 миллиардер ҳақида

COVID-19’га қарши курашдан бойиб кетган 6 миллиардер ҳақида
Стефан Бансель Фото: Bloomberg
Коронавирус тарқалиши унга қарши вакциналар, махсус тиббий жиҳозлар, препаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялар акциялари нархининг ошишига ва натижада дунёда яна бир янги миллиардер пайдо бўлишига ва 9 нафар миллиардернинг янада бойишига хизмат қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни CОVID-19’ни пандемия деб эълон қилгач, бутун дунё фонд биржасида қулаш кузатилди ва Доу Жонс индекси (акциялар динамикаси) 1987 йилдан бери энг катта пасайишга дуч келди.

Аммо айрим компанияларнинг акциялари нафақат зарар кўрмади, балки аксинча, барқарор равишда ўсди. Булар – вакцина, дори-дармон ва вирусга таҳлил тўпламларини ишлаб чиқараётган тиббиёт компанияларидир.

Ўтган вақт мобайнида вирусга қарши курашаётган ушбу компанияларнинг акциялари сезиларли даражада ўсиб, янги миллиардернинг пайдо бўлишига ва яна камида тўққиз нафар миллиардернинг бойлиги ошишига сабаб бўлди.

Янги миллиардер – Кембриждаги «Модерна» компанияси бош директори Стефан Бансель бўлди.16 март куни компания CОVID-19’га қарши вакцинасини инсонларда синаб кўришни бошлаганда Банселнинг бойлиги тахминан $720 млн эди. Шундан сўнг «Модерна» акциялари 103 фоизга ошди ва унинг бойлиги тахминан $1,5 млрд долларга айланди.

Франция фуқароси бўлган Банcель 2 апрель куни илк бор миллиардерлар сафида қайд этилганда, унинг компанияси вакциналашнинг 2-босқичини бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилди.

Бойлигининг ўсиш ҳажми фоизлари бўйича Бансель биринчи бўлса, иккинчи ўринда италиялик тадбиркор, DiaSorin биотехнология компаниясининг 45 фоиз улуши эгаси Густаво Денегри турибди. Унинг бойлиги 32 фоизга ёки $1,1 млрд долларга ошган.

Агар фоизларда эмас, пулда таққосласак, BioMérieux диагностик тест ишлаб чиқарувчи компания асосчиси франциялик Ален Мерье ва Жанубий Кореянинг Celltrion фармацевтика компанияси эгаси Со Чон-Чин энг бой одамга айланишди.
Коронавирусни ташхисловчи тўпламлари билан ҳар икки тадбиркор 11 мартдан буён 1,5 млрд долларга бойиган.

Бойишига коронавирус ёрдам берган ўн нафар миллиардердан фақат 2 нафари америкаликлардир. Улар – Нью-Йоркдаги Regeneron фармацевтика фирмасининг раҳбарлари Леонард Шлейфер ва Жорж Янкопулослардир.
11 мартдан бери коронавирусни енгишда изланаётган «тиббиётчи» миллиардерларнинг умумий бойлиги 7 млрд долларга ўсди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » COVID-19’га қарши курашдан бойиб кетган 6 миллиардер ҳақида