06:30 / 27.07.2020
21 379

Дунёдаги ТОП 7 вафодор ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Дунёдаги ТОП 7 вафодор ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар
Бу дунёда жониворларни яхши кўрмайдиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Aксарият инсонлар ҳайвонларни ёқимтой, садоқатли, вафодор бўлганлиги учун ёқтириб қолишади. Ҳа, бу каби ҳайвонлар кимга ҳам ёқмайди дейсиз.

Бугунги ушбу мақоламизда айнан ТОП 7 вафодор ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Улар қуйидагича:

1.Отлар

От одамга дўст тутинишда ва садоқатда тенгсиз жонивордир. Қолаверса, отнинг кўзлари 360 даражали радиусга эга. Шунинг эвазига от бурилмай туриб орқадаги ҳодисалар ва хавфни кўра олади. От ақл-заковат жиҳатидан ҳам бошқа жониворларни ортда қолдиради.

2.Кучуклар

Кучуклар нисбатан ақлли, тез ўрганувчан, буйруқларимизни бажаришга қодир ва инсон хаётининг барча жабҳаларида жуда фойдали шериклар бўлиб қолдилар. Улар одатда қоронғиликда мўйловлари ёрдамида йўл излашади. Кучуклар инсонларнинг содиқ дўсти десак, муболаға бўлмайди.

3.Тўтиқушлар

Тўтиқушлар одатда ўз эгасига ҳамда жуфти ҳалолига жуда содиқ бўлади. Aгар бир инсонга ўрганиб қолса, уни ҳеч қачон ташлаб кетмайди. Шунингдек, улар мослашувчан ҳам бўлишади.

4.Мушуклар

Мушуклар ҳам юқоридаги ҳайвонлар сингари эгасига содиқ бўлади. Қизиқарлиси шундаки, улар кўпинча ўз боқувчиларини бошқа ҳайвонлардан қизғонишади.

5.Бўрилар

Эркак бўри урғочисига жуда садоқатли жуфт саналади. У урғочига сўнгги нафаси қолгунча хиёнат қилмайди. Фақат урғочиси ўлсагина жуфтини алмаштириши мумкин. Бўри ўзига ўлим хавф солаётганини сезиб турса ҳам биринчи навбатда яқинларини хавфдан халос этишга интилади.

6.Дельфинлар

Дельфинлар инсонга ҳақиқий содиқ дўст. Aгар улар инсонга қандайдир хавф келаётганини пайқаса, дарҳол ёрдам беришга тушади. Қизиқарлиси шундаки, акулалар дельфиндан қўрқади. Чунки улар узун бурун қисми билан ҳужумга ўтади. Бир марта амалга оширилган ҳужум акула учун албатта ўлим билан тугайди.

7.Филлар

Филлар жуда ҳам оилапарвар ҳамда тўдасига содиқ бўлади. Улар одатда катта гуруҳлардан ташкил топган оила бўлиб яшайдилар. Ўз умрини хавфга солиб бўлса-да, болаларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги ТОП 7 вафодор ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар