19:00 / 25.07.2020
3 178

Пентагон НУЖлар тўғрисида тўпланган маълумотларни ошкор қилади

Пентагон НУЖлар тўғрисида тўпланган маълумотларни ошкор қилади
Фото: Pablo Martinez Monsivais / AP
Номаълум жисмларни ўрганиш бўйича Пентагон ҳузуридаги махсус гуруҳ бу йўналишда тўпланган маълумотларнинг бир қисмини ошкор қилади. Бу ҳақда The New York Times АҚШ сенатининг разведка бўйича қўмитаси ҳисоботига таяниб хабар берди.

Ҳужжатга кўра, гуруҳ номаълум учар жисмларни кузатиш бўйича маълумот ва ҳисоботларни стандартлаштиради ва разведка рухсатидан сўнг олти ой ичида ўз хулосалари тўғрисида жамоатчиликка маълумот беради.

Гуруҳ 2017 йилда ташкил этилган. Бундан аввал «аэрокосмик соҳадаги таҳдидларни аниқлаш бўйича махсус дастур» фаолият олиб борган бўлиб, дастур 2012 йилда расман ниҳоясига етган.

Дастурда иш олиб борган Эрик Дэвиснинг сўзларига кўра, экспертиза айрим ҳолатларда топилган жисмларнинг манбасини аниқлай олмаган. Бу эса уларни жисмнинг ўзга сайёрада пайдо бўлгани ҳақида хулоса чиқаришга мажбур қилган.

Сенат қўмитаси раиси Марко Рубио Америка ҳарбий базалари ва ҳарбий машғулотлар ўтаётган ҳудудлар устида пайдо бўлаётган учар жисмлардан хавотирда эканлигини билдирган.

Июнь ўрталарида президент Дональд Трамп НУЖ билан боғлиқ воқеалардан бири ҳақидаги ҳужжатни ошкор қилишни ўйлаётганини билдирганди. Ҳодиса 1947 йилда Нью-Мексикодаги ранчолардан бирида содир бўлган. Ранчо эгаси номаълум жисм парчаларини топган. Кейинроқ ҳукумат буни метеозонд деб атаган, аммо шундан сўнг НУЖ тўғрисидаги назария тарқала бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон НУЖлар тўғрисида тўпланган маълумотларни ошкор қилади