06:28 / 26.07.2020
7 295

Помир Хитой ерларими? – Тожикистон норозилик билдирди

Помир Хитой ерларими? – Тожикистон норозилик билдирди
Тожикистон Хитой ҳукуматини икки давлат чегарасидаги "провокацион" мақолаларни нашр этишга қарши курашишга чақирди. Бу ҳақда Тожикистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Хусрав Нозири Хитой Халқ Республикасининг Душанбе шаҳридаги элчиси Лю Бин билан виртуал учрашув ўтказди. Нозири дипломатнинг эътиборини Хитой оммавий ахборот воситаларида икки давлат ўртасидаги чегара мавзусига бағишланган "нохолис" мақолаларнинг пайдо бўлишига қаратди.

Тожик амалдори: "Мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларига асосланиб, Душанбе "томонлар бундай материалларнинг ОАВда тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўришлари керак”лигини таъкидлади.

Сўнгги кунларда Хитой оммавий ахборот воситалари "Тожикистон ўз ерларини Хитойга топшириш ташаббуси билан чиқди ва йўқотилган Помир тоғлари ҳақиқий эгаларига қайтарилди" мақоласини қайта нашр этди. Унда Цин сулоласи охирида (1644-1912) Ғарбнинг босими остида Хитой ўзининг тарихий ҳудудларининг бир қисмини йўқотганлиги айтилган.

Хитойликларнинг иддао қилишича, ҳудудлардан баъзилари ҳали ҳам қўшни давлатлар назорати остида эмиш. СССР парчаланиши билан уларни тортиб олиш имконияти пайдо бўлди. 2011 йилда мустақил Тожикистон молиявий қарзи эвазига 1158 квадрат километр ҳудудини Хитойга топширган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Помир Хитой ерларими? – Тожикистон норозилик билдирди