00:08 / 30.07.2020
2 563

Хитойда сотиб юборилган туя ўзининг эски хўжайини олдига 100 километр йўл босиб қайтиб келди (видео)

Хитойда сотиб юборилган туя ўзининг эски хўжайини олдига 100 километр йўл босиб қайтиб келди (видео)
Фото: Truth Theory
Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор ҳудудида туя 100 километрдан ортиқ йўл босиб, ўзининг олдинги эгасининг ёнига қайтиб келди, деб хабар беради Truth Theory.

Туянинг олдинги эгасининг исми Темур бўлиб, у ўзининг 20 ёшли туясини 2019 йилнинг кузида бошқа бир чўпонга сотиб юборган. Орадан саккиз ой ўтгач, ҳайвон биринчи эгасининг олдига қайтиб келган. Урғочи туя қочиб кетиб, тоғ, дашт ва чўллардан иборат 100 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Темур туя турли тўсиқларни босиб ўтиш асносида унинг терисида юзага келган турли чандиқ ва шилинган изларни топган.

Кейинроқ у туяси қочиб кетган чўпон билан боғланиб, унинг ўрнига бошқа ҳайвон таклиф қилган.

Фото: Truth Theory
Темур ўзига содиқ бўлган туяни олиб қолишга қарор қилган ва унга хадак — махсус маросимларда миннатдорчилик ва ҳурмат белгиси сифатида тақдим этиладиган буддистлар рўмолини совға қилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда сотиб юборилган туя ўзининг эски хўжайини олдига 100 километр йўл босиб қайтиб келди (видео)