16:20 / 03.08.2020
1 136

Олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлади

Олимлар инсон организми иммун тизимининг коронавирусга қарши хавфли реакциясини аниқлади
Фото: Getty Images
SARS-CoV-2 коронавируси инфекция чалинган одамда ортиқча иммунитет реакциясини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Калифорния университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, MedicalХпресс хабар берди.

Мутахассислар коронавирус инфекциясига чалинган 30 дан ортиқ беморнинг таҳлил натижаларини ўрганиб чиққан. Натижалар кўпчиликнинг иммун тизими грипп вирусига нисбатан SARS-CoV-2 коронавирусига агрессив жавоб қайтарган. Хусусан, бу беморларнинг ўпкасига салбий таъсир кўрсатган.

«Уларнинг ўпкасига нафақат вирус, балки иммунологик кураш сабаб шикаст етган», — дейди экспериментал паталогия профессори Макс Краммел. Унинг сўзларига кўра, айнан беморларнинг иммунитети оқибати сабаб касалликнинг 11-кунида айрим беморларда оғир пневмония юзага келаётганини тушунтириб бериш мумкин.

Олимлар иммун тизими реакциясини сусайтириш усулини топиш умидида, бу пневмония ривожланишининг олдини олади. Бироқ тиббиёт фанлари доктори ва тадқиқот раҳбарларидан бири Керолин Калфининг таъкидлашича, бу осон кечмайди. «Биз мувозанатни топишга уриняпмиз», — дейди Калфи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)