19:30 / 03.08.2020
7 138

«Элчининг қизи»ни севиб қолган Гедиз — Ураз Кайгилароғлу: Актёрликни танлаган спортчи

«Элчининг қизи»ни севиб қолган Гедиз — Ураз Кайгилароғлу: Актёрликни танлаган спортчи
Туркиялик актёр Ураз Кайгилароғлу ўзбек томошабинларига «Элчининг қизи» телесериалидаги Гедиз образи билан яхши таниш. Томошабинлар бир неча ойдан бери Наре — Санжар — Гедиздан иборат муҳаббат учбурчаги атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни катта қизиқиш билан томоша қилмоқда. Қуйида Гедиз образи билан миллионлаб мухлислар орттирган Ураз Кайгилароғлунинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

Фото: Instagram / @urazka
Ураз Кайгилароғлу 1987 йил 30 июлда Истанбулда туғилган. Болалиги Мармар денгизи қирғоғида ўтган Ураз отасидан жуда кичиклигидаёқ айрилиб қолади. Актёр дастлаб спорт соҳасига қизиқиб, махсус сертификат эгасига айланади. Кейинчалик реклама соҳасида фаолият юритиш учун Истанбулнинг Билги университетида таҳсил олади.

Фото: Getty Images
Мутахассислиги бошқа бўлган Уразнинг кино санъатига илк қадами 2008 йил «Эс-эс» фильми билан бошланди. Орадан бир неча йил ўтиб «Аждаҳо йўли» триллерида журналист образида кўриниш берди. Шундан кейингина Уразни бир қанча реклама роликларига таклиф этишди. Бирин-кетин ижро этилган драматик ролларидан кейин Мурат Шекер ҳамда Али Танриверди сценарийлари асосида «Бош қаҳрамонлар» комедиясида бош ролни ўйнашга муваффақ бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: «Haber.com»
2014 йилга келиб актёр шахсий ҳаётида янгилик юз берди. У умр йўлида ўзига йўлдош қилиб актриса Мелис Ишитенни танлади. Афсуски, улар оила қурганига роппа-роса 5 йил тўлганида келишув асосида никоҳни бекор қилишга қарор қилганлигини оммага эълон қилди.

«Бирор нарса дейиш қийин. Аммо йўлимизнинг бошидан бизга дўст бўлганингиз учун сизларга айтдик. Қизимизни алоҳида уйларда тарбия қилишга келишиб олдик. Муҳаббатимизни сақлаб қолиш учун бир-биримизни ранжитмасдан, безор қилмасдан, ёмон кўрмасдан айрилмоқдамиз. Энг муҳими, қизалоғимиз Аданинг бахтсиз бўлмаслиги учун видолашяпмиз», – дейди Мелис Ишитен.

Ураз ҳам бу борада ҳеч кимни айбламади: «Албатта, бундай бўлишини истамас эдик. Ҳеч ким хоҳламайди. Аммо инсонмиз. Руҳ! Қалб! Олдиндан нима бўлишини била олмайсан. Бир-биримизни жуда гўзал севдик. Лекин оилани асраб қолиш қийин экан. Начора, йўлда фақатгина севги билан давом этамиз.»

«Элчининг қизи» сериалидан кадр.
Фото: «Миллиет»

Шу тариқа 2019 йил Ураз ҳамда Мелиснинг йўли ажралди. Орадан бир йил ўтиб Ураз ва блогер Меҳтап Алгул орасидаги ишқий муносабатлар ҳақида шов-шувлар пайдо бўлди.

Юлдуз интервьюларининг бирида ўзи ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди. Шунингдек, севимли машғулоти тавла чалиш, таом тайёрлаш ҳамда саёҳат бўлган Ураз ҳанузгача жуфтини топмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Ураз «Элчининг қизи» телесериали режиссёри Эмре Карабусак билан қалин дўст. У режиссёр билан бирга тушган суратлари билан тез-тез бўлишиб туради.
View this post on Instagram

ne olacaksa olsun be!

A post shared by Uraz Kaygılaroğlu (@urazka) on


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Элчининг қизи»ни севиб қолган Гедиз — Ураз Кайгилароғлу: Актёрликни танлаган спортчи