21:35 / 05.08.2020
3 246

Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди

Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди
Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмаер Россия лицензияни қўлга киритишдан олдин вакцинанинг барча зарурий синовларини ўтказиш зарурлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Роспотребнадзор матбуот хизматининг РИА Новостига маълум қилишича, «Вектор» марказининг коронавирусга қарши вакцинаси барча мажбурий талаблар ва меъёрлар, шунингдек, клиник синовларни ўтказиш қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

«Коронавирусга қарши «ЭпиВакКорона» вакцинаси Роспотребнадзорнинг «Вектор» маркази томонидан Россия қонунчилигида кўзда тутилган барча мажбурий талаблар ва маъёрларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, марказ ЖССТ тавсияларини кузатиб бормоқда.
«Клиник тадқиқотлар ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилиниши эса Россия аҳолиси учун хавфсиз ва сифатли вакцина ишлаб чиқариш ишончини оширади», дейди Роспотребнадзор вакили.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди