16:36 / 06.08.2020
2 955

Осиё давлатлари АҚШ ва Хитой вакциналари орасидан қайси бирини танлайди?

Осиё давлатлари АҚШ ва Хитой вакциналари орасидан қайси бирини танлайди?
Фото: «Noteru.com»
Осиё давлатлари АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакциналардан бирини танлашга мажбур. «South China Morning Post» газетасининг журналистлари экспертлар билан суҳбатлашганда, минтақа давлатлари мотивациясини изоҳлаб беришди.

Дунё бўйлаб 160 та вакцина ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. Фармацевтика компаниялари мамлакатлар билан шартнома имзолашни аллақачон бошлаб юборишган. Давлатлар коронавирус инфекциясига қарши вакцина иқтисодиётни тезроқ тиклашга ва нормал ҳаётга қайтишга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

Пекин томонидан ишлаб чиқилган вакцинани сотиб олишни хоҳловчилар орасида Филиппин ва Малайзия бор. Индонезия Хитой билан биргаликда дори ишлаб чиқмоқда: «Bio Farma» ва «Sinovac» компаниялари апрелдан бери бунинг устида шуғулланишмоқда. Мабодо уддалашса, йилига 250 миллион дозадан вакцина ишлаб чиқаришади. Шу билан бирга, Осиёнинг бошқа мамлакатлари — жумладан, Япония, Сингапур ва Таиланд катта эҳтимол билан Америка вакцинасини харид қилишади. Мана, масалан, Токио ва Американинг дори ишлаб чиқувчи компаниялари экспериментал дозаларни етказиб бериш бўйича келишиб қўйишган.

«Marsh & McLennan Advantage» компаниясининг соғлом жамият бўлими директори Кавита Харихараннинг фикрича, бундай танлов вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, давлатларни дорининг нархи ташвишга солмоқда: шу туфайли аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар маҳсулоти арзонроқ бўлган фармацевтика компанияларини танлаши эҳтимолдан холи эмас.

Сингапур миллий университети жамоат саломатлиги мактаби доценти Жереми Лимнинг таъкидлашича, геосиёсий сабаблар ҳам Осиё танловига таъсир ўтказади. Дейлик, бирорта мамлакат Хитой билан тарихан яхши муносабатларга эга. У ўз манфаатларини вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигидан устун қўйиши турган гап.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осиё давлатлари АҚШ ва Хитой вакциналари орасидан қайси бирини танлайди?