06:30 / 08.08.2020
2 839

Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди

Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров 2019 йил давомида 147,99 млн рубль даромадга эга бўлган. Бу ҳақда унинг ҳамда Чеченистон ҳукумати сайтида жойлаштирилган маълумотда кўрсатилган, деб хабар бермоқда РБК.

Қодиров ундан аввалги йилда 7,58 млн рублга ишлаган, шундай қилиб унинг даромади миқдори бир йил ичида 19,5 бараварга ёки 140 млн рублдан ортиқроққа ўсган. Чеченистон раҳбарининг турмуш ўртоғи 2018 йилда 60 минг рубль топган бўлса, 2019 йилда 2,45 млн рубль даромадга эришган.

Маълум қилинишича, Қодировда ҳам, унинг рафиқасида ҳам автомобиль ёки бошқа транспорт воситалари йўқ. Шу билан бирга Рамзон Қодиров ўтган йили майдони 28,3 минг квадрат метрдан ортиқроқ бўлган янги ер участкасига эга бўлган. Бундан ташқари, унинг майдони 3668 квадрат метрни ташкил этувчи участкаси ва 2344 квадрат метрга тенг уйи, турмуш ўртоғининг эса майдони 209,8 квадрат метр бўлган хонадони бор. Шунингдек, оиланинг майдони 300 квадрат метрга тенг яшаш уйи ҳам бор. Барча кўчмас мулклар Россия ҳудудида.

2018 йилда Қодировнинг вояга етмаган ўғилларидан бири 210,8 минг рубль ишлаган, бу йил эса вояга етмаган болаларнинг даромадлари ҳисобга олинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди