11:30 / 08.08.2020
4 682

Владивостокда 16 ёшли қиз "ўз жонини иблисга" сотди

Владивостокда 16 ёшли қиз "ўз жонини иблисга" сотди
16 ёшли таниш қизни алдаб, унга 93 минг рубл миқдорида зарар етказган - ўзини инсон ва иблис ўртасидаги йўлбошчи деб атаган ва орзуларини амалга ошишини таъминлашга ваъда берган 18 ёшли Владивостокда истиқомат қилувчи фуқаро полициячилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости'га Приморье ўлкаси Ички ишлар бошқармасига асосан хабар қилди.

Владивостокда истиқомат қилувчи аёл полицияга мурожаат қилди ва фирибгар қизини алдаганини маълум қилди. Полиция аниқлашича, 16 ёшли қиз илгари битта мактабда ўқиган йигитни учратиб қолди. У жодугарликка қизиқишини ва карталарда фол очишини, ўйларни ўқишини, "иссиқ-совуқ" қилиш орқали зарар етказишни билишини айтган.

"Фирибгар унинг ёрдамида "жонни иблисга сотишни" таклиф қилди, чунки у инсон билан иблис ўртасидаги йўлбошчи бўлган. <...> Буни қандай амалга ошириш ҳақида маълумот учун 6 минг рубль - меҳнат учун минг рубль ва маросим учун материал сотиб олишга 5 минг рубль тўланиши керак эди, бу маросим қизнинг иштирокисиз ўтказилиши керак бўлган", - дейилган хабарда.

Йигит уч истак бажарилишини ваъда қилган ва иблис томонига ўтганлар олтин буюмларни тақмаслиги кераклигини айтиб, мактаб ўқувчисини қимматбаҳо нарсаларини ломбардга топширишни ва пулни унинг картасига ўтказиб қўйишни буюрган. Ижтимоий тармоқларда мулоқот пайтида гумонланувчи унинг жиноятчилар билан алоқаси борлигини айтган ва қиздан ёзишмаларни бутунлай ўчириб ташлашни сўраган. Кейинчалик у телефон ва ноутбукини ҳам беришга кўндирган.

"Бу хавфсизлик учун, уларни психиатрик касалхонага жойлаштириб қўймасликлари учун зарурлигини айтган. Кейинчалик, йигит ўзларининг хавфсизлиги учун нарсаларни ёқиб юборганини айтган. Шу билан уларнинг мулоқоти узилди. Жабрланувчига етказилган умумий зарар 93 минг рубльни ташкил этди", - деб хабар беради полиция.

Полиция гумонланувчини - 18 ёшли кишини қўлга олди. "Фуқарога жиддий зарар етказиш орқали фирибгарлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Йигит беш йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. Полиция уни яна бошқа шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлигини текширмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)