23:08 / 09.08.2020
3 687

Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди

Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди
Фото: «Minsknews.by»
Беларусда президент сайловларида овоз бериш якунига етди, дея хабар берди «БЕЛТА».
Барча сайлов участкалари ёпилди, овозларни ҳисоблаш бошланди. Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси 18:00 ҳолатига кўра 79% сайловчи иштирок этганини, сайлов ўтказилган деб топилганини маълум қилганди.

Давлат раҳбарини сайлашда 5767 та овоз бериш участкаси ташкил этилди, уларнинг ҳаммаси сайловчиларни қабул қилишга тайёр. Дунёнинг 36 та мамлакатида яна 44 та сайлов участкаси очилган. Сайловчилар маҳаллий вақт билан 08:00 дан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 10:00 дан 22:00 гача) ўзлари танлаган номзодга овоз бериш имконига эга бўлишди.

Марказий сайлов комиссияси бешта номзодни рўйхатга олганди — Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская, Сергей Черечень.

Exit poll маълумотларига кўра, Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат раҳбари сайловларида етакчилик қилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, у 79,7 фоиз овоз тўплаган.

Сайлов натижаларига кўра иккинчи ўринни 6,8 фоизлик натижа билан Светлана Тихановская эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди