18:00 / 11.08.2020
896

Филиппин президенти коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб ўзида синашга тайёрлигини айтди

Филиппин президенти коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб ўзида синашга тайёрлигини айтди
Дутертенинг таъкидлашича, у шу тарзда Россияда олиб борилган тадқиқотларга тўлиқ ишонишини кўрсатмоқчи ва вакцина “инсониятга фойда келтиради”, деб ҳисобламоқда.
Мен уларга [Россияга] ишонишимни ва улар бизга вакцина таклиф қилиб хато қилмаганларини кўрсатиш учун вакцинани биринчи бўлиб қабул қиламан. Вакцина етиб келганда, миш-мишлар тарқалмаслиги учун жамоатчиликка эмланганимнинг исботини келтираман”, деб айтган Филиппин президенти.

Дутертенинг таъкидлашича, агар вакцина унга тўғри келса, унда уни қолган филиппинликларга ҳам қилиш мумкин бўлади.

7 августда Россиянинг Филиппиндаги элчиси Игорь Ховаев Москва Манилага коронавирусга қарши вакцинани етказиб беришга ва унинг маҳаллий ишлаб чиқарилишига сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилган. Агар томонлар келишувга эришса, Филиппин бу йўналишда ҳамкорликнинг уч вариантидан бирини танлаши мумкин бўлади: вакцинанинг етказиб берилиши, унинг маҳаллий ишлаб чиқарилиши ва клиник синовлар ўтказилиши.

Аввалроқ РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев 20 дан кўпроқ давлат Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Ф.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази вакцинасига қизиқиш билдираётганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, 5 давлат вакцинани ишлаб чиқишда иштирок этмоқчи.

Айни вақтда Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 136 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, вирусдан 2,2 минг киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)