11:30 / 12.08.2020
3 574

Америкаликнинг кир машинасидан улкан илон чиқди

Америкаликнинг кир машинасидан улкан илон чиқди
Фото: «Yandex»[sup][/sup]
Флоридада маҳаллий фуқаро кир машинасида питонга дуч келди, дея хабар берди «UPI».
Яқинда Коннектикутдан Уэст-Палм-Бичдаги квартирасига кўчиб ўтган Эмили Висник уйида шахсий кир ювиш хонаси борлигини, лекин кир машинасига рептилия қандай кириб қолганини билмаслигини сўзлаб берди.

У машинанинг ёнига келганда, ичидаги илон терисидан қандайдир буюм борлигини кўриб қолган: «Ким бундай буюмни ювишга ташлади экан?»
«Ўша «кийим»ни олганимни биламан, бирдан қўлимдаги буюм қимирлай бошлади. Улкан илонни кўриб қичқириб юбордим», — дейди Эмили.

Аёл шу заҳоти ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига қўнғироқ қилган. Улар илоннинг қувур орқали судралиб кирганини айтишди. Зобитнинг сўзларига кўра, худди шу уйда аввалроқ қўшниси вентиляция тизими орқали судралиб юрган илон вишиллашига ўхшаш товушларни эшитганини хабар берганди.

«Яқинда пастки қаватда яшовчи қўшним ресепшнга тушиб, вентиляция тизимида вишиллайдиган товушларни эшитганини айтган», — деди Висник. Мутахассислар илонни тутиб, уйдан олиб кетишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)