06:30 / 13.08.2020
3 153

Трамп дунёнинг асосий муаммоси нималигини айтди

Трамп дунёнинг асосий муаммоси нималигини айтди
Айни пайтда дунёнинг асосий муаммоси ядровий қуролланиш бўйича Россия билан келишувга эришиш ҳисобланади. Бу ҳақда радиоэфирда қатнашган АҚШ президенти Дональд Трамп фикр билдирди, дейилади Islam-today хабарида.

«Айни пайтда биз ядровий қуролланиш юзасидан Россия билан пактга эришиш бўйича ишлаяпмиз. Бугун бу йирик, бутун дунёга тегишли муаммо саналади», - деди Трамп. Оқ уй раҳбарининг айтишича, «Россия ҳам шуни хоҳлаяпти» ва шу боисдан «ортга чекинмаяпти» ҳамда мазкур ҳолат «яхши» дея баҳоланмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Трамп АҚШ, Россия ва Хитой ядро қуроллари ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича уч томонлама келишувга эришиш зарурлигини таъкидлаган эди. Бу келишув 2021 йилда муддати тугайдиган Стратегик ҳужум қуорлларини қисқартириш ҳақидаги шартноманинг ўринини эгаллаши кўзда тутилганди.

Ўз навбатида расмий Пекин томони Москва ва Вашингтон билан уч томонлама музокараларда қатнашмаслигини билдирган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп дунёнинг асосий муаммоси нималигини айтди