Фото: EPA
Коронавирус пандемияси кишиларнинг жамият институтларига ишончини пасайтириб юборади, ҳукуматнинг суиистеъмол қилинишига, иқтисодий нотенгликнинг янада чуқурлашишига олиб келади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 12 август куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишида БМТ раҳбари Антониу Гутерриш ана шуларни таъкидлади.
Гутерриш биринчи навбатда мамлакатлар ҳукуматлари ва жамият институтларига ишончнинг пасайиб кетишидан хавотирда. Пандемия глобал иқтисодий тартиб барқарорлигига путур етказишини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
«Мисли кўрилмаган жаҳон иқтисодий инқирози оқибатида ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик чуқурлашишидан қаттиқ ташвишдаман», — деди Гутерриш.
Бош котиб пандемиядан ҳукуматнинг суиистеъмол қилинишида фойдаланилишига мутлақо қарши эканини ҳам маълум қилди.
«Охирги кунларда қатор мамлакатларда тинч намойишлар бўлиб ўтди, бироқ намойишларни куч билан бостириш ва репрессияларда пандемияни дастак қилиб олган мамлакатлар ҳам йўқ эмас», — таъкидлади БМТ раҳбари. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди