23:30 / 15.08.2020
4 619

Олимлар Ер иқлими энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини маълум қилди

Олимлар Ер иқлими энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини маълум қилди
Фото: Nature
Гренландия музликлари ортга қайтиб бўлмас нуқтадан ўтиб кетди ва энди Ер иқлимининг ўзгариши тўхтаса ҳам, муз қопламалари қисқаришда давом этади. Бу борадаги тегишли тадқиқот натижалари Nature Communications Earth and Environment журналида чоп этилди.

Олимлар тадқиқот давомида Гренландияда жойлашган 200 та йирик музликнинг сунъий йўлдош маълумотларини кўриб чиққан. Мутахассисларнинг хулосасича, музликларга ҳар йили ёғадиган қорлар эриётган музларга боғлиқ йўқотишларни қопламай қўйган.

Таъкидланишича, 2000 йилларда музларнинг эриши кескин ортиб кетган, уларнинг манбаси эса йўқолган. Музликлар шу қадар кичрайиб кетганки, музнинг асосий қисми океан ости билан алоқани узган, ҳозирда шунчаки илиқ океан суви билан ювилмоқда. Бу эса уларнинг эришига янада ёрдамлашмоқда.

2019 йилда Гренландия музликларининг эриши шу қадар кучли бўлганки, икки ой ичида океан сатҳи 2,2 миллиметрга кўтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ер иқлими энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини маълум қилди