10:55 / 17.08.2020
2 902

Россия коронавирусга қарши вакцина билан қачон оммавий эмлашни бошлашини маълум қилди​

Россия коронавирусга қарши вакцина билан қачон оммавий эмлашни бошлашини маълум қилди​
Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тахминан бир ойдан сўнг, зарур миқдордаги вакцина ишлаб чиқарилгандан кейин бошланади.
Бу ҳақда Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази​ раҳбари Александр Гинцбургга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ, у коронавирусга қарши вакцинани III синов босқичи 7-10 кун ичида бошланиши мумкинлигини айтди.
"Оммавий эмлаш бироз кечикиш билан амалга оширилади, чунки ишлаб чиқарилган вакцинанинг асосий қисми рўйхатдан ўтишдан кейинги тадқиқотларга юборилади. Шундан сўнг, қолган маҳсулотлар муомаласига киритилади”, дейди Гунцбург.

Бир кун олдин Россияда Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази​ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. "Спутник V" дея номланган ушбу вакцина 11 август куни рўйхатга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)