12:35 / 18.08.2020
812

Дональд Трамп сайловдаги асосий рақиби Жо Байден эмас, балки ОАВ бўлишини айтди

Дональд Трамп сайловдаги асосий рақиби Жо Байден эмас, балки ОАВ бўлишини айтди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда асосий курашни ўзининг демократлардан бўлган рақиби Жо Байден билан эмас, балки ОАВ билан кўрмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Менинг энг жиддий рақибим — бу Байден эмас, балки ноҳалол матбуот», — дея маълум қилган Трамп Fox News’га берган интервьюсида.
Трампнинг таъкидлашича, у ҳар куни Байденни қўллаб-қувватлайдиган Америка ОАВларига қарши туришга мажбур. «Ҳар куни улар менга ‘бомбалар’ отади. Буни ноҳалол журналистлар қилади», — дея таъкидлаган президент ва ҳозирча уларни эплай олаётганини қўшимча қилган.

Трампнинг сўзларига кўра, у матбуотга қарши турган чоғида «Байден ҳатто ўз ертўласидан ҳам чиқмайди, ОАВ эса у ҳақда фаол равишда ёзмоқда», — дея таъкидлаган. «У ҳатто журналистларнинг саволларига ҳам жавоб бермайди», — дея қўшимча қилган Трамп. Президентнинг эслатишича, унинг ўзи деярли ҳар куни унга нисбатан салбий муносабатда бўладиган журналистларга жавоб беради.

Трамп ва Байден ўртасида бўлиб ўтадиган дебатлар ҳақида гапирар экан АҚШ президенти кўплаб ОАВлар объектив бўлмаслигидан огоҳлантирди.

«У ерда бир ярим соат тик туриш керак бўлади. Агар Байден буни шунчаки қила олса, кейин ҳеч кимнинг ёрдамисиз пастга туша олса, янгиликларда у тарихдаги энг ажойиб дебатни ўтказгани ҳақида гапиришади», — дея таъкидлаган Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, 2016 йилда у Ҳиллари Клинтонга қарши дебатларга деярли тайёрланмаган. «Менинг бутун ҳаётим дебатларга тайёргарлик бўлган», — дея қўшимча қилган АҚШ президенти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)