13:37 / 19.08.2020
3 033

Ким Чен Ин КХДР аҳолисига ит боқишни тақиқлади

Ким Чен Ин КХДР аҳолисига ит боқишни тақиқлади
КХДР расмийлари мамлакат аҳолисини хонаки итларни топширишга мажбур қилмоқда, чунки улар капитализм рамзи ҳисобланади. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «Gazeta.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, июль ойида Ким Чен Ин хонаки итларни «буржуазия идеологиясининг бузилган тренди» деб атаган ва ит боқиш бундан буён қонунга хилоф эканлигини эълон қилган.
Ҳайвонлар эгаларининг хавотирига кўра, уларнинг итларидан мамлакатдаги озиқ-овқат тақчиллиги муаммосини ҳал қилишда фойдаланилади.

Жанубий Кореянинг «Чосон ильбо» нашрига КХДРдаги манбанинг хабар беришича, хонаки итлар зўрлик билан эгаларидан тортиб олинмоқда ва дори билан ўлдирилмоқда, баъзи итлар эса давлат ҳайвонот боғларига жўнатилмоқда ёки ит гўшти сотадиган ресторанларга сотилмоқда. Газетанинг маълумотларига кўра, тақиқ Пхеньяндаги кўплаб ўрта қатлам вакиллари учун кутилмаган бўлди.

Мамлакатдаги ўзига тўқ оилалар 1989 йилдаги Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали олдидан Шимолий Кореядаги режим кучсизлашганидан кейин ит боқишни бошлаган.

Хабар берилишича, ит гўшти Жанубий Кореяда оммабопликни йўқотмоқда, бироқ КХДРда кўп талаб қилинадиган маҳсулот сифатида қолмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, Шимолий Корея аҳолисининг 60 фоизи озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келмоқда, бу етишмовчилик халқаро санкциялар сабабли ёмонлашмоқда. Коронавирус сабабли Хитой билан чегаралар ёпилганидан кейин вазият янада мураккаблашган.

Шимолий Корея етакчиси унинг халқи ҳеч қандай ташқи ёрдамни қабул қилмаслигини ва ўзи мустақил курашишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, КХДР биринчи марта июль ойининг охирида COVID-19’га гумонланиш ҳолати ҳақида хабар берди, Кэсон шаҳри карантинга тўлиқ ёпилди. Кейинроқ мазкур шаҳар очилгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин КХДР аҳолисига ит боқишни тақиқлади