
Фото: BBC
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси икки йил ичида тугашини кутмоқда. «РИА Новости» хабарига кўра, ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус шундай баёнот берди.
«Ҳозирги вазиятда кўплаб технологияларга эгамиз. Ўзаро алоқалар қанча кўп бўлса, вирус шунча тез тарқайди, бироқ биз уни тўхтатадиган технологияларга эгамиз. Бир томондан, глобаллашув ва жуда улкан ўзаро алоқалар кўринишидаги камчилигимиз, иккинчи томондан, технологик устунлигимиз бор. Ушбу пандемияни икки йил ичида бартараф этишдан умидвормиз», — деди Гебрейесус COVID-19 бўйича вазиятни 1918 йилги «испан гриппи» эпидемияси билан солиштираркан.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2020 йилнинг 11 март куни янги коронавирус инфекциясини пандемия сифатида эълон қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар